11:28 / 06.07.2023
138

Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар топ-10 талигига кирди

Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар топ-10 талигига кирди

Тошкент халқаро ходимлар учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар ўнталигига кирди. Бу ҳақда Mercer агентлиги маълум қилди.

Келтирилган маълумотларга кўра, халқаро ходимлар учун дунёдаги энг қиммат шаҳар сифатида 1-ўринни Гонконг эгаллаган. Ундан кейин ўтган йилдан бери олти поғонага кўтарилган Сингапур Зурични (Швейцариядаги шаҳар) учинчи ўринга олиб чиққан.

Рейтингдаги энг арзон жойларга ўтган йил ўрталарида кучли валюта девалвацияси туфайли 83 поғонага тушиб кетган Гавана ва Покистоннинг икки шаҳри — Карачи ва Исломобод киради.

10 та энг қиммат шаҳарлар рейтингида:

  • Гонконг, Зурич, Женева, Базел, Берн, Тель-Авив, Гонконг, Нью-Йорк, Сингапур, Токио.

Энг арзон 10 та шаҳар 218–227-ўринлар бўйича:

  • Жазоир, Олмаота, Тунис, Тошкент, Истанбул, Карачи, Исломобод, Душанбе, Бишкек, Анқара.
Скриншот: Mercer

Рейтингда уй-жой, транспорт, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари ва ўйин-кулги каби ҳар бир шаҳардаги 200 дан ортиқ тоифаларнинг нисбий қиймати ўлчанади.

2020 йили коронавирус пандемияси даврида The Economist нашри томонидан эълон қилинган дунёнинг яшаш энг арзон ва энг қиммат бўлган шаҳарлари рўйхатида Тошкент шаҳри энг арзон шаҳарлар рўйхатида Дамашқдан кейинги ўринни эгаллаганди. 2019 йилда эса Тошкент яшаш учун энг арзон шаҳарлар рейтингида учинчи ўринни банд этган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар топ-10 талигига кирди
ePN