07:22 / 10.07.2023
248

Германия: собиқ суриялик қочқин шаҳар мэри этиб сайланди

Германия: собиқ суриялик қочқин шаҳар мэри этиб сайланди

Германиянинг бир шаҳрида собиқ суриялик қочқин шаҳар мэри сифатида қасамёд қилди. Немис муниципалитети биринчи марта мамлакатга қочқин сифатида келган кишига овоз берди.

Жума куни кечқурун муниципал кенгаш мажлисида собиқ суриялик қочқин Райён Алшибл Штутгарт шаҳридан 30 километр узоқликдаги Остелсхайм шаҳарчаси мэри сифатида қасамёд қилди.

Бу қарор шаҳарнинг 2500 кишидан иборат шваб ҳамжамиятининг фуқаролари уни апрел ойида 55,4 фоиз, аниқ кўпчилик овоз билан шаҳар мэриясининг янги раҳбари этиб сайлаганидан кейин қилинган.

Алшибл 21 ёшида Суриядаги фуқаролар уруши пайтида бир гуруҳ дўстлари билан Суриядан қочиб, Ўрта денгиз орқали  Германияга келган эди.

У ерда, Германиянинг Deutsche Welle (DW) нашри хабарига кўра, Сурияда банк ва молия соҳасида таҳсил олган Алшибл немис тилини ўрганган ва Остелхайм яқинидаги Алтенгштетта шаҳар ҳокимиятида амалиёт ўтаган.

Кейин у Остелхайм мэрлигига номзод бўлишидан олдин ушбу маҳаллий кенгашда ишлаган ва  Германия фуқаролигини олган.

Германиядаги Райён Алшиблдан олдин ҳеч қачон қочқин шаҳар мэрлигига сайланмаган.

Хабар қилинишича, собиқ қочқин бўлган мэри апрел ойида Reuters  ахборот агентлигига “Германия озод мамлакат. Кимки бу ерда бирор нарса қилишга ҳаракат қилса, унинг имкониятига эга бўлиши мумкин", деб айтган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия: собиқ суриялик қочқин шаҳар мэри этиб сайланди
ePN