19:40 / 10.07.2023
580

Россияда пиёз нархи тарихдаги максимал кўрсаткични қайд этди

Россияда пиёз нархи тарихдаги максимал кўрсаткични қайд этди

2023 йил май ойида Россия дўконларида пиёзнинг ўртача нархи килограмми учун 73,3 рублга (салкам 9500 сўм) етди. Бу Росстат кузатувлари тарихидаги камида 2000 йилдан буён максимал кўрсаткичдир. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Маълум қилинишича, баҳор охири ва ёз бошида маҳаллий маҳсулотлар захираси тугаб бораётгани сабабли бошқа сабзавотлар каби пиёз ҳам мавсумий равишда қимматлашиб, бозорга импорт маҳсулотлар кириб кела бошлайди.

Сўнгги ўн йил ичида май ойида пиёз нархи бир килограмм учун 30-40 рубль (тахминан 4000 ва 5000 сўм) оралиғида ўзгариб тургани айтилмоқда. 2022 йил май ойида, санкциялар туфайли импорт қилинадиган маҳсулотлар етказиб беришда кенг кўламли узилишлар кузатилганида, пиёз ҳали ҳам ҳозиргидан 29 фоизга (2022 йилда ўртача бир килограмм учун 56,8 рублни (7200 сўм) ташкил этган) арзон бўлган.

Мева-сабзавотчилик миллий иттифоқи ижрочи директори Андрей Казаковнинг тушунтиришича, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонда қиш аномал совуқ келиши фонида пиёз етишмовчилиги юзага келиб, унинг нархи қимматлашган.

“Январь ойидаги аёз омборларда сақланадиган сабзавотларнинг ёмонлашишига олиб келди ва баҳорда бу мамлакатлар пиёз заҳираларини тўлдирмагунча уни экспорт қилишни тақиқлади, — деди Казаков.

Россия бозорига пиёз етказиб берувчи асосий давлатлар Миср, Хитой, Туркия ва Ўзбекистон ҳисобланади.

2022 йилнинг январь—ноябрь ойларида Россия ушбу мамлакатлардан мос равишда 46 минг тонна, 22 минг тонна, 20 минг тонна ва 17 минг тонна пиёз олган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда пиёз нархи тарихдаги максимал кўрсаткични қайд этди
ePN