14:14 / 12.07.2023
70

Қозоғистон ҳукумати блогерларни солиққа тортяпти

Қозоғистон ҳукумати блогерларни солиққа тортяпти

Қозоғистонлик блоггерлар ҳамда катта аудиторияга эга платформалар эгалари энди ўз блогларида пуллик контент учун солиқ тўлайдилар. Бундай норма мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан имзоланган «Онлайн платформалар ва онлайн реклама тўғрисида»ги қонунда белгилаб қўйилди.

Ҳужжатда ижтимоий тармоқлар фаолларига блогларида жойлаштирилган маълумотлар учун жавобгарлик юкланган. Шунингдек, реклама ва PR-материаллар ҳамда ҳомийлик остидаги хабарларига тегишли ёрлиқлар қўйиши керак. Пулли материаллари учун эса солиқ тўлашлари шарт. Дезинформация ва сохта маълумотлар учун ҳам жавобгарлик белгиланади, яъни жарима қўлланади.

Тўқаев сохта хабарлар учун белгиланган жарима жазоларини бошқа қонун ҳужжатларида ҳам акс эттириш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларни ҳам имзолаган.

Мазкур қонун 10 июль куни расмий эълон қилинган ва шу кундан бошлаб 60 кун ўтгач қонуний кучга киради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон ҳукумати блогерларни солиққа тортяпти
ePN