06:30 / 13.07.2023
242

Украинада маҳбуслар Марк Твен ва Наполеон Хилл томонидан “даволанади”

Фото: “ТАСС”

Украинада халқ депутатлари маҳбуслар тақдирини енгиллаштирмоқчи, хусусан, китоб ўқиш эвазига қамоқда қолиш муддати қисқариши мумкин.

Аммо ҳар қандай китобни ўқишга рухсат берилмайди, фақат Адлия вазирлиги томонидан Украина тилида электрон ёки босма шаклда тасдиқланган китобларни мутолаа қилиш мумкин. Ўқиган ҳар бир китоб қамоқ муддатини 3 кунга қисқартиради. Ҳисобга олинадиган ўқилган китобларнинг максимал сони 10 тани ташкил қилади.

Шунингдек, адабиёт ҳақиқатан ҳам ўқилганини исботлаш учун тест имтиҳонини топшириш керак бўлади. Колония маъмурияти эса ҳар бир маҳкум ўқиган китоблари сони ҳақида маълумот беради.

Шу тариқа, бир йил олдин озод бўлиш учун 12 йил китоб ўқиш керак. Халқ депутатлари бу маҳкумлар учун ажойиб туртки бўлишига ишончлари комил, аммо ҳозирча бунга ишониш қийин.

Марк Твен ва Наполеон Хилл: маҳкумлар нима ўқиши керак?

Қонун лойиҳаси ташаббускори, “Халқ хизматкори” партиясидан халқ депутати Сергей Гривко Адлия вазирлиги қамоқхоналар учун китоблар рўйхатини жиноятларнинг квалификациясига кўра танлашини айтди.

“Агар одам ўғирлик учун судланган бўлса, у нарсанинг ва меҳнатнинг қадрини, қотиллик учун эса ҳаётнинг қадрини тушуниши керак”, — дейилади хабарда.

“Сизни яхши ишлар қилишга, ишлашга, оила қуришга ундайдиган психологик ва бадиий китоблар бўлиши керак. Максимал даражада ижтимоийлашувга қаратилган адабиётлар”, — деб тушунтирди Гривко.

Сиёсатчи, биринчи навбатда, маҳбусларга америкалик юморист Марк Твен ва ўз-ўзини ривожлантириш ҳақидаги китоблар муаллифи Наполеон Хиллнинг китобларини ўқишни тавсия қилади.

Хилнинг “ўйла ва бой бўл” деган китоби бор, шахсан менга жуда ёқади. Уни 20 ёшимда ўқиб чиққанман, ўзимни топишимга туртки бўлган. Китоб сизни кулранг схемаларни амалга ошириш эмас, балки пул топиш кераклиги ҳақида ўйлантиради. Ҳар бир инсон ҳар қандай мақсадга эриша олади. Марк Твеннинг “Шаҳзода ва гадо”, “Том Сойер” асарлари. Ҳар бир инсонга мактабда китоб ўқиш имконияти берилади. Ҳаётда бурилиш нуқтасида, қийин вазиятларда китоблар таянчга айланади, — деди у.

Ташаббусга кўра, агар шахс озодликка чиққанидан кейин яна жиноят содир этса, ўқилган китоблар “ноллаштирилади”. Қамоқдан эрта чиқиш учун яна ўша адабиётни қайта ўқиш зарур. Гривко жазони ўташ муассасаларини китоблар билан таъминлашда ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпти, китоблар барча маҳбуслар учун етарли.

Маҳкумлар учун “тўғри” адабиёт: ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикри

Украиналик ҳуқуқ ҳимоячилари қамоқхоналардаги “тўғри” адабиёт ғоясига шубҳа билан қаради. Ғарбда ҳам шунга ўхшаш “қоидалар” жорий этилмоқда — судья ҳукмида ижобий ҳаракатлар учун муддат қисқартирилганини кўрсатади.

“9477-сонли қонун лойиҳаси ишнинг амалий томони ҳақида гапириш учун етарли даражада тайёрланмаган. Украинада шундай ишларни қиладиган судья бор, агар маҳкум содир этган жиноятининг моҳиятини тушунмаса ва таълим даражасида бўшлиқлар бўлса, унинг ҳукмига мажбурий ўқиш учун икки ёки учтадан ошмаган китоблар киритилади”, — дейди Харьков Инсон ҳуқуқлари гуруҳи директори Евгений Захаров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада маҳбуслар Марк Твен ва Наполеон Хилл томонидан “даволанади”
ePN