07:55 / 17.07.2023
205

Дунё тарихдаги энг иссиқ ҳафтани бошдан кечирди

Фото: Сан Антонио Express-News

2023 йилнинг 3-10 июль кунлари дунё бўйлаб энг иссиқ ҳафта қайд этилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Метеорологларнинг айтишича, бу ҳарорат кўтарилишининг охири эмас. Aтмосферадаги карбонат ангидрид миқдорининг кескин ошиши аллақачон Техас штатида (АҚШ), шунингдек, Греция, Испания, Италия ва бошқа кўплаб мамлакатларда жазирама тўлқинларни келтириб чиқарган.

Европа бўйлаб об-ҳавонинг “қизил” даражасидаги огоҳлантиришлар эълон қилинган; Хорватия, Адриатика денгиси соҳиллари ва Испания Наваррасида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Акропол каби сайёҳлик объектлари ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилгани сабабли ёпилган.

Жаҳон метеорология ташкилоти 1850 йилларда ҳаво ҳароратини инструментал ўлчаш бошланганидан бери Ер бундай аномал иссиқликни сезмаганини маълум қилди.

“Биз номаълум ҳудуддамиз ва бу сайёра учун ташвишли янгиликъ, — деди Жаҳон метеорология ташкилотининг иқлим хизмати директори профессор Кристофер Хюитт.
“Июль бутун тарихдаги энг иссиқ ой бўлиши эҳтимоли бор... 'Бутун' тахминан 120 000 йил аввалги музлараро даврни билдиради”,—  деди Лейпциг университетининг атмосфера радиацияси бўйича тадқиқотчиси Карстен Хаустейн.

Олимларнинг огоҳлантиришича, бу йил ёки келгуси йилда глобал ҳарорат Цельсий бўйича 1,5 даражадан ошиб кетиши мумкин.

Тез орада содир бўладиган янги рекорд иссиқлик тўлқинининг оқибатлари чуқур ва хавфли бўлади. Ўтган ёзда Европа бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши оқибатида 61 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг сўзларига кўра, “иқлим ўзгариши назоратдан чиқиб кетмоқда. Унинг огоҳлантиришича, агар дунё қазиб олинадиган ёқилғи чиқиндиларини чеклаш учун зарур бўлган асосий чора-тадбирларни кечиктиришда давом этса, бу “ҳалокатли вазият”га олиб келиши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё тарихдаги энг иссиқ ҳафтани бошдан кечирди
ePN