06:30 / 19.07.2023
151

Хитойга кучли “Талим” тайфуни ёпирилди (видео)

Фото: Getty Images

Хитойнинг жануби-шарқий қирғоқлари бўйлаб кучли “Талим” тўфони ёпирилди, 230 минг киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда CGTN хабар берди.

Юзлаб рейслар ва поездлар ҳаракати бекор қилинган, маҳаллий ҳукумат қирғоқ бўйидаги ўнлаб сайёҳлик марказларини ёпган ва 2500 дан ортиқ балиқчи қайиқларини қирғоққа чақириб олган.

Хитой об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, 17 июль куни кечқурун шамол тезлиги соатига 140 километрга яқин бўлган Гуандун провинциясида биринчи тайфун қайд этилган. Сешанба куни у қўшни Гуангси провинциясига кўчган.

Шундан сўнг, тайфун Вьетнам томон йўл олган, бу вақтга келиб у аллақачон заифлашган. Гуандун провинциясида дарахтлар ҳаракатланаётган машиналар устига қулаган, денгиз қирғоғида кит ювилиб кетган.

Ўт ўчирувчилар йўлларни вайроналардан тозалаган ва дарахтларнинг қулаган шохлари туфайли машиналарида қолиб кетган одамларни қутқарган.

Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон вилоятидаги чекка шаҳарда Цельсий бўйича мамлакатдаги энг иссиқ ҳарорат — 52,2 даража қайд этилганидан икки кун ўтиб, Хитойга тайфун кириб келди.

Кучли ёмғир ва аномал иссиқлик каби экстремал об-ҳаво ҳозир Осиёнинг катта қисмига таъсир қилмоқда. Япониянинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилган, шу сабабли маҳаллий ҳокимият мамлакатнинг 47 префектурасидан 32 тасида огоҳлантириш берган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойга кучли “Талим” тайфуни ёпирилди (видео)
ePN