00:30 / 19.07.2023
269

Россияда тожикистонлик ва ўзбекистонлик наркокурьерлар ушланди

Россияда тожикистонлик ва ўзбекистонлик наркокурьерлар ушланди

Россиянинг Томск шаҳрида гиёҳванд моддалар сотувчи гуруҳ етакчиси ва тўрт нафар аъзоси қўлга олинди. Уларнинг машинасидан 1 кг героин бўлган пакетлар топилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

«Россия Ички ишлар вазирлигининг Томск вилояти бўйича Наркотик моддаларни назорат қилиш бошқармаси ходимлари Сибир федерал округида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи уюшган гуруҳ фаолиятини фош этди. Гуруҳ раҳбари, 1976 йилда туғилган Тожикистон Республикаси фуқароси гиёҳванд моддаларни етказиб бериш каналини ташкил қилган», дейилади хабарда.

Тинтув чоғида унинг машинасидан иккита боғлам топилган. Экспертиза уларнинг ичида умумий оғирлиги 1 кг дан ортиқ героин борлигини аниқлаган.

Шунингдек, гуруҳнинг яна тўрт нафар аъзоси: 1984, 2003 ва 2002 йилларда туғилган Ўзбекистон Республикасининг уч нафар фуқароси ва 1982 йилда туғилган бир нафар Тожикистон фуқароси ҳам қўлга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, улар махфий жойлар ёрдамида гиёҳванд моддалар чакана савдоси билан шуғулланган.

Полиция 200 дан ортиқ ўрамда тақиқланган моддалар, қадоқлаш материалларини мусодара қилди ва 10 дан ортиқ «закладка»ни топди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумондорларга нисбатан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда тожикистонлик ва ўзбекистонлик наркокурьерлар ушланди
ePN