21:32 / 20.07.2023
244

Ироқ Швеция элчисини мамлакатдан ҳайдади

Бағдоддаги Швеция элчихонаси олдидаги намойишчилар
AP Photo

Ироқ Швециянинг Бағдоддаги элчисидан мамлакатни тарк этишни талаб қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Қарор Стокгольмда Қуръонни ёқиш режаларига қарши юзлаб одамлар Бағдоддаги Швеция элчихонасига бостириб кириб, уни ёқиб юборганидан сўнг қабул қилинди. Ироқ Швецияга Қуръон яна ёқиб юборилса, дипломатик алоқаларни узиш билан таҳдид қилди.

Швеция Ташқи ишлар вазирлиги барча элчихона ходимлари хавфсизлигини таъкидлаб, ҳужумни қоралаб, Ироқ расмийлари дипломатик миссияларни ҳимоя қилиши зарурлигини билдирди. Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ҳужумни кескин қоралади.

Ироқ ҳукумати ваколатли хавфсизлик органларига воқеа ҳолатларини ва ушбу ҳаракатнинг айбдорларини аниқлаш ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун зудлик билан тергов ўтказиш, зарур хавфсизлик чораларини кўришни топширди”, — дейилади ТИВ баёнотида.

Бироқ Ироқ ҳукуматининг янги баёнотида агар Қуръон иккинчи марта ёқиб юборилса, Швеция билан дипломатик алоқалар узилиши таъкидланади.

Ироқ ҳукумати Швеция ҳукуматини дипломатик каналлар орқали швед тупроғида Қуръони Каримнинг ёқиб юборилиши билан боғлиқ ҳодисанинг ҳар қандай такрорланиши дипломатик муносабатларни узишни талаб этиши ҳақида хабардор қилди”, — дейилади баёнотда.

28 июнь куни Стокгольмда ироқлик эркак Қуръонни ёқиб юборди. Бағдод Қуръоннинг ёқилишини қоралаб, “салбий” оқибатларидан огоҳлантирди ва бу акциянинг “сўз эркинлигига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини” таъкидлади. Туркия ҳодисани “исломга қарши ҳаракат” деб атади, Марокаш эса ўз элчисини мамлакатдан чақириб олишга қарор қилди. “Толибон” Қуръон ёқилишига жавобан Швециянинг Афғонистондаги муассасалари фаолиятини тақиқлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ироқ Швеция элчисини мамлакатдан ҳайдади
ePN