11:48 / 25.07.2023
681

Украина разведкаси Москвани янги “кўнгилсизликлар” ҳақида огоҳлантирди

Фото: Telegram

Украина разведкаси Москвага уюштирилган дронлар ҳужумига муносабат билдириб, Россияни янги “кўнгилсизликлар”дан огоҳлантирди. Бу ҳақда разведка бош бошқармаси вакили Андрей Юсов хабар берди.

Юсовнинг сўзларига кўра, Москвадаги Россия хавфсизлик ва мудофаа секторининг муҳим муассасаларига доимий дрон ҳужумлари бундай объектлар ва уларнинг ҳаво ҳудуди Россия президенти Владимир Путин режими томонидан назорат қилинмаслигидан далолат беради.

“Ҳа, бу ҳақиқатан ҳам яхши янгилик. Ҳаммани хурсанд қилади. Дрон ҳужуми бевосита Москвада хавфсизлик ва мудофаа секторининг муҳим муассасалари жойлашган майдонида содир бўлиши ҳатто бундай объектлар ва уларнинг ҳаво ҳудуди ҳам Путин режими томонидан назорат қилинмаслигини билдиради”, — деди Юсов.

Шунингдек, у Украина разведкаси вақтинча босиб олинган ҳудудларнинг турли қисмларида бир вақтнинг ўзида жуда кўп “дрон ҳужумларини” кузатаётганини таъкидлади.

“Бу воқеалар рус босқинчилари Украина ҳудудларини тарк этмагунича ва халқаро ҳуқуқ доирасида адолат тикланмагунча давом этадиган жараён ва жадал ривожланади”, — деди Юсов.

Москвага дронлар ҳужуми

24 июль тунда икки дрон Москвага ҳужум қилди. Битта дрон “Леруа Мерлин” дўкони жойлашган бизнес марказига бориб урилган, иккинчиси эса Россия Мудофаа вазирлиги биноси яқинига бориб тушган. Россия Мудофаа вазирлиги дронлар радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида бостирилганини билдирди. Москва ҳужумда Украина томонини айблади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина разведкаси Москвани янги “кўнгилсизликлар” ҳақида огоҳлантирди
ePN