21:51 / 27.07.2023
411

“Морг”да жасад ювишгача: Эронда ҳижоб ўрамаган аёлларга янги жазо тайинланади

Фото: Sky News

Эронда ҳижоб ўрашдан бош тортган аёллар ишдан ҳайдалиб, машиналари бўлса, мусодара қилинади. Бу ҳақда The Times хабар берди.

Халқаро Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Эрон полицияси қонунга бўйсунмаган аёлларни машинаси олиб қўйилишидан огоҳлантиради. Ҳозиргача 133 100 дан ортиқ аёл шундай хабар олган. Полиция ходимлари 2 000 та машинани мусодара қилган.

Бундан ташқари, ҳижоб ўрамагн аёллар ишдан бўшатилади, уларга бошқа жазо ҳам тайинланади. Мисол учун, шу ой бошида бир аёл жазо сифатида моргда жасадларни ювишга мажбур бўлган.

16 июль куни полиция ҳижоб ўраганликни текширадиган патрул хизмати тикланишини эълон қилди. Жамоат жойларида қонунни бузган аёллар жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.
 
Айрим хотин-қизларнинг худди шу сабабга кўра университетлардан вақтинча ёки доимий четлаштирилаётгани, имтиҳон топширишга рухсат берилмагани, жамоат транспорти ва банк хизматларидан фойдаланиши тақиқлангани маълум.
 
Айни пайтда Эронда ҳижобни мажбурий деб ҳисобламаган юзлаб корхоналар ёпилди.

Ҳижобсиз аёллар “ақлли камералар” ёрдамида топилади

Апрель ойи бошида Эрон полицияси жамоат жойларига “ақлли камералар” ўрнатишни бошлагани маълум бўлди. Reuters хабарига кўра, бундай қурилмалар Эрон полициясига боши очиқ аёлларни аниқлаш имконини беради. Шундан сўнг “қоидабузарларга бунинг оқибати ҳақида огоҳлантирувчи матнли хабарлар” келади. Эроннинг “Мизан” суд ахборот агентлиги хабарига кўра, бу ҳаракатлар “ҳижоб қонунига қаршилик кўрсатишнинг олдини олишга” қаратилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Морг”да жасад ювишгача: Эронда ҳижоб ўрамаган аёлларга янги жазо тайинланади
ePN