date
views 365

Жастин Бибер, Кайли Женнер ва бошқа машҳурлар овқатланишга қанча пул сарфлайди?

Жастин Бибер, Кайли Женнер ва бошқа машҳурлар овқатланишга қанча пул сарфлайди?

Статистика маълумотига қараганда, исталган одам харажатларининг асосий қисмини егулик ва озиқ-овқатларга кетган маблағ ташкил қилади. Юлдузларни-ку гапирмаса ҳам бўлаверади. “Lisa.ru” овқатланишга катта маблағ сарфлаган машҳурлар ҳақида маълумот берди.

Дэвид ва Виктория Бекҳэм

Яқинда машҳур жуфтлик дўстлари билан вақт ўтказиш учун Майамидаги севимли француз ресторани LPM’га борди. Ғарб оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Бекҳэмлар оиласи таомларга: анорли маккажўхори, бранзино, эндивия салати, қизил луциана балиғи ва бошқа кўплаб егуликларни буюртма қилган.

Page Six порталининг хабар беришича, машҳурлар 2 400 долларга овқатланган ва бундан ташқари катта миқдорда — 373 доллар чойчақа қолдирган.

Инсайдерларнинг сўзларига кўра, Бекҳэмлар пул масаласида баҳслашишмайди, шунингдек, хизматчиларга ўзларини улардан устун қўймасдан, хушмуомалалик билан муносабатда бўлади.

Фото: “Yandeks.ru”

Жастин Бибер

Канадалик хонанда овқатни яхши кўради. Тўғри овқатланиш ва қатъий диеталар мавзуси унга тегишли эмас, шунинг учун Жастин истаган нарсасини истеъмол қилади.

Масалан, Жастин мексика ошхонасини яхши кўради ва у таомларни кўпинча ўзи билан олиб кетади. Бироқ, хонанда дўстларини кечки овқатга Хитой ошхонасига таклиф қилган ва овқатланиш учун 200 минг доллар сарфлаган.

Фото: “Yandeks.ru”

Женнифер Энистон

“Дўстлар” ситкомининг юлдузи тўғри овқатланишга риоя қилади, чунки унинг ойлик менюсини тузадиган ўз диетологи бор. Женнифер унга хизматлари учун ойига 2 700 доллар, йилига эса 19 500 доллар сарфлайди.

51 ёшли актрисанинг овқатланиш масаласига бундай катта маблағ сарфлаши сизни ҳайрон қолдириши мумкин, бироқ унинг жозибадорлиги ва гўзаллиги тўғри овқатланишга боғлиқ.

Фото: “Yandeks.ru”

Эмбер Хёрд

Жонни Депп собиқ рафиқасининг молиявий аҳволи унинг актёр билан бўлган суд жараёни давомида маълум бўлди.

Эмбер тақдим этган бюджет ҳужжатларидан маълум бўлишича, у ўзи таом тайёрлаш учун маҳсулотларга 2 000 доллар ва ресторанларга ҳам шунча пул сарфлайди.

Хёрд шунча маблағни ресторанларга сарфлай олишига қарамай, ойлик даромади 15 000 доллар эканлигидан, яъни камлигидан норози.

Фото: “Yandeks.ru”

Бритни Спирс

2000 йилларнинг юлдузи ва 2020 йилнинг “энг ғалати хонандаси” озиқ-овқат маҳсулотларига ойига 4 000 доллар сарфлайди. Шунингдек, у кўчада овқатланиш учун ойига 6 000 доллар ажратади.

Фото: “Yandeks.ru”

Кайли Женнер

Кайли Женнер дунёдаги энг бой ишбилармон аёллардан бири ҳисобланади, у озиқ-овқат етказиб бериш хизмати учун йилига 10 000 доллардан кўпроқ маблағ сарфлайди. Кайлининг энг қиммат буюртмаси 1942 йилдаги текила шишаси бўлиб, энг арзони эса битта сабзи ҳисобланади.

Фото: “Yandeks.ru”

Бейонсе

Single Ladies гуруҳи хонандаси ва Jay-Z’нинг турмуш ўртоғи тез тайёрланадиган таомлар ресторанидан 50 дона картошка, 22 қути Chicken Mcnuggets, салатлар ва 26 дона бургер буюртма қилди. У буни ўзига эмас, рақс гуруҳи учун харид қилган. Буюртма эса хонандага 1 200 долларга тушган. Бейонсе овқат пиширишни ёқтирмагани учун шахсий ошпазига ойига 7 500 доллар тўлайди.

Фото: “Yandeks.ru”
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жастин Бибер, Кайли Женнер ва бошқа машҳурлар овқатланишга қанча пул сарфлайди?