date
views 295

Марго Робби нима сабабдан онасининг катта миқдордаги қарзларини тўлагани ҳақида гапирди

Марго Робби нима сабабдан онасининг катта миқдордаги қарзларини тўлагани ҳақида гапирди

Сари Кесслернинг молиявий қийинчиликлари ортда қолди, чунки Марго Робби онаси бу ҳақда бошқа ўйламаслиги учун кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтди.

Фото: AdMe

Марго Робби актриса бўлишни орзу қилган ва онаси қизининг бу соҳада муваффақиятга эришиши учун бор кучи билан қўллаб-қувватлаган. Сари қизи орзусини амалга ошираётганда молиявий қийинчиликлар ҳақида ўйламаслиги учун унга пул берди. Актриса бундан хавотирда эди ва у муваффақиятга эришгандан сўнг, бу пулларнинг сўнгги тийинигача онасига қайтаришга ваъда берди.

Фото: AdMe

“Мен онамнинг барча қарзларини ёзиб олдим. Баъзан у уйнинг ипотекасига бериш учун ажратган пулларини олиб, менга берарди. Шунинг учун мен ҳар доим уларни қайтаришим кераклигини билардим. Бу қоғоз ҳали ҳам менда сақланиб турибди”, — дейди актриса.

Фото: AdMe

Робби “Уолл-стрит бўриси” фильмидаги ролидан кейин машҳурликка эришди. Фильм премьерасидан бир йил ўтиб, актриса онасининг ипотекасини тўлиқ тўлаб берди. Айтиш мумкинки, бу Сари Кесслернинг 60 йиллик юбилейига ҳақиқий совға бўлди.

“Етарлича пул ишлаб топганимдан сўнг, ҳамма пулни тўладим. Мен ўша пайтда: ‘Она, ипотека ҳақида қайғурманг, у энди йўқ’, дейишни ўйладим”, — дейди актриса.

Фото: AdMe

“Менимча, ўрнимда бўлган ҳар бир киши онаси учун худди шундай қилган бўларди”, — дейди Марго.

Марго онаси билан жуда яхши муносабатда. Актриса ўзи учун қийин вазиятларда доим онасидан маслаҳат сўраган. Актриса машҳурликнинг салбий томонини биринчи ҳис қилганида, ўз карьерасини давом эттиришга арзийдими, деган саволга дуч келди. Марго онасининг ёнига келиб, ҳаракат қилишни хоҳламаслигини айтди, бироқ Сари қизининг шубҳаларини йўқ қилди.

Фото: AdMe

“Онам менинг юзимга тик қаради ва: ‘Азизим, менимча, тўхташга жуда кеч’, деб айтди. Ўша пайтда фақат олдинга интилишим кераклигини тушуниб етдим”, — дейди Марго Робби.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марго Робби нима сабабдан онасининг катта миқдордаги қарзларини тўлагани ҳақида гапирди