date
views 279

Имрон Хоннинг ҳокимиятдан четлатилишида Американинг “қўли” бормиди?

Имрон Хоннинг ҳокимиятдан четлатилишида Американинг “қўли” бормиди?

Фото: “Geopolitica.ru”

АҚШ бир йил аввал собиқ бош вазир Имрон Хоннинг лавозимдан кетишига таъсир ўтказмаган. Бу ҳақда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Wе News сайтига берган интервьюсида маълум қилди.

Шу билан бирга у Россия ва Хитой билан муносабатларнинг яхшиланганини ҳам маълум қилди.

“Имрон Хон ўзининг ҳокимиятдан четлатилишига Америка фитнаси сабаб бўлган деб ҳисобларди. Агар бу фитна мавжуд бўлса, ҳозирги ҳукуматимиз тузилармиди? Россия нефтини олиб, Хитой билан муносабатларни тиклай олармидик”, — дея Шаҳбоз Шарифнинг сўзларини келтирган Wе News нашри.

Шунингдек, у Имрон Хон Қўшма Штатлар билан муносабатларни сезиларли даражада ёмонлаштирганини, шунинг учун амалдаги ҳукумат уларни яхшилаши кераклигини таъкидлади.

“Биз қуйи даражага тушиб кетган муносабатларни нормаллаштириш учун жуда кўп ҳаракат қилишимиз керак”, — деди Покистон бош вазири.

5 август куни Исломобод суди Покистон собиқ бош вазири ва мухолифатдаги “Адолат ҳаракати” партияси етакчиси Имрон Хонни ҳукумат омборидан қимматбаҳо буюмларни фирибгарлик йўли билан сотгани учун уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Шунингдек, ҳукм Хонни беш йилга сиёсий фаолият билан шуғулланиш имкониятидан маҳрум қилишни ҳам назарда тутади. Собиқ бош вазир ҳукм чиқарилганидан кўп ўтмай, Лаҳордаги қароргоҳида ҳибсга олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Имрон Хоннинг ҳокимиятдан четлатилишида Американинг “қўли” бормиди?