Ўзбекистонликлар Татаристонга ишга таклиф қилинмоқда. Маош 750 доллардан бошланади

Ўзбекистон фуқаролари Татаристонга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, фуқаролар Татаристондаги “РемСервисТранспорт” корхонасига ишга таклиф этилмоқда. Бўш иш ўринлари:
- ҳайдовчилик;
- автомобилларни таъмирловчи;
- чилангар-таъмирловчи;
- электргаз пайвандчи;
- логистика ишлари оператори.
Маълум қилинишича, иш ҳақи – 75000 рубль (тахминан 750 доллар)дан бошланади. Иш вақти – кунига 8 соат. Авиачипта ва патент (ойлик маошдан қайтариш шарти билан), ётоқхона иш берувчи ҳисобидан қопланади. Фуқаролар танловга биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан келиши сўралган. Номзодга қўйилган талаблар:
- 18-55 ёшгача бўлиши;
- рус тилини билиши.
Номзодлар 15 август куни Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси 4-уй, “Ишга марҳамат” мономаркази биносининг 2-қаватига бориши сўралган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг