Ер юзидаги энг ноқулай дўкон: У 120 метр баландликда, тик қоя ёнбағрида жойлашган

Ер юзидаги энг ноқулай дўкон: У 120 метр баландликда, тик қоя ёнбағрида жойлашган
Ер юзидаги энг ноқулай дўкон: У 120 метр баландликда, тик қоя ёнбағрида жойлашган
Фото: “Правила жизни”

Хитойда Ер юзидаги энг ноқулай дўкон топилди. У ердан 120 метр баландликда, тик қоя ёнбағрида жойлашган, деб ёзмоқда “Правила жизни” нашри.

Кичкина ёғоч дўкон кулбага ўхшайди, у Хитойнинг Хунан провинциясидаги Синюжай миллий геологик боғида жойлашган ва алпинистлар учун мўлжалланган.

Постдаги маълумотларга кўра, харидорлар дўкондан кўтарилиш пайтида зарур бўладиган ширинликлар ва тирикчилик воситаларини харид қилиши мумкин. Зиплайнлар ёрдамида дўкондаги захираларни тўлдириш мумкин.

Ер юзидаги энг ноқулай дўкон: У 120 метр баландликда, тик қоя ёнбағрида жойлашган
Фото: “Правила жизни”

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари дўконга “қулайлик ва ҳаяжонли манзарани уйғунлаштиришнинг инновацион усули” дея таъриф берган. Бошқалар эса ходимларнинг ҳар куни дўконга қандай етиб боришига ҳайрон бўлиб, бу ерни “хавфли дам олиш маскани” деб атаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар