date
views 474

Ироқ давлати ҳалокатли муаммо қаршисида қолди

Ироқ давлати ҳалокатли муаммо қаршисида қолди

Ироқ сув вазирлиги маслаҳатчиси Ҳаҳа Дараа мамлакатдаги сув захиралари давлат тарихидаги энг паст даражага етганини айтди. Бу ҳақда Iraq News Agency хабар бермоқда.

Унга кўра, Ироқ жиддий сув танқислиги ёқасида турибди.

«Сув ҳавзалари ва тўғонлардаги сув захиралари кўрсаткичлари Сув хўжалиги вазирлиги тарихидаги энг паст кўрсаткичдир», — дейди вазирлик маслаҳатчиси.

Бунгача Туркиянинг Истанбул шаҳри ҳукумати ўткир сув муаммоси туфайли боғлар ва майсазорларни суғориш мақсадида шаҳарга сув беришни вақтинча тўхтатганди.

Истанбулда 2014 йилдан бери биринчи марта сув омборларини тўлдириш даражаси энг паст даражага тушган. Шаҳарда уч ойга етадиган сув захиралари қолгани айтилган. 

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ироқ давлати ҳалокатли муаммо қаршисида қолди