
«Олексий Резников урушнинг 550 кунидан ўтди. Мудофаа вазирлигига янгича ёндашув, янгича қараш керак деб ўйлайман. Ҳам ҳарбийлар, ҳам одамлар билан мулоқотда.
Ҳозир вазирликни Рустем Умеров бошқариши керак деб ўйлайман. Олий радада уни яхши билишади. Шундай экан Умеров ортиқча таништиришга муҳтож эмас. Парламентдан қўллаб-қувватлов кутиб қоламан. Ахир куз – кучайиш мавсуми», деди Зеленский.
Маълумот учун, Рустем Умеров қримтатар мусулмонларидан бўлиб 1982 йил очиқ манбаларга кўра Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Умеров уруш бошидаги Россия билан тинчлик музокараларида ҳам қатнашган эди. Сиёсатчи ҳозиргача ҳарбий мансабда ишламаган, сиёсатга кириб келишидан аввал тадбиркорлик билан шуғулланган. Шунингдек, Украинадаги қримтатарлар ҳаракати раҳбарининг маслаҳатчиси бўлган.
Олексий Резниковнинг кейинги лавозими Украинанинг Британиядаги элчилиги бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!