
Кениялик полициячи мамлакат ғарбидаги Капенгурия шаҳрида 6 нафар ҳамкасбини ўлдирди, деб хабар беради “ТАСС”.
14 июль куни тонгда маҳаллий полициячи бўлим биносига кириб, тўппончада ҳамкасбларига қарата ўқ узган.
Пайшанба куни тонгда полиция ходими кабинетга кириб, ҳамкасбидан қурол олган ва уни ҳамда бошқа шерикларини отиб ташлаганлиги ҳақида хабар берилган. Воқеа жойига етиб келган ҳавфсизлик кучлари бинони қуршаб олишган ва жиноятчини йўқ қилганлиги тасдиқланди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар