date
views 841

Пригожиннинг “васияти” тафсилотлари пайдо бўлди: “Вагнер”ни энди ким бошқаради?

Фото: Антон Элизаров ўнг томонда /В1ру

Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси командирлари Краснодар ўлкасидаги Молкинодаги базага қайтди. У ерда янги раҳбар тайинлаш жараёни бўлиб ўтади. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Россиянинг “ВЧК-ОГПУ” лойиҳаси хабар берди.

Базада қўмондонлар кенгаши бўлиб ўтади, унда “Лотус” чақирув белгисига эса қўмондон Антон Элизаров “Вагнер”нинг янги раҳбари этиб тасдиқланиши мумкин. Ҳозирда у, эҳтимол, “Вагнер” раҳбари вазифасини бажарувчидир.

“Вагнер” бошқарувини вафот этган тақдирда Пригожин томонидан тузилган кўрсатмаларга асосан, Элизаров эгаллаши керак. Унга яқин қўмондонлар эса Элизаровнинг “бизнес империяси” тузилмаларидан жой олади, шунингдек, Павел Пригожинга “отасининг бизнес активларини ҳимоя қилишда” ёрдам беради.

Герои Z. Антон Елизаров — Контингент

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пригожиннинг “васияти” тафсилотлари пайдо бўлди: “Вагнер”ни энди ким бошқаради?