date
views 165

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШга ташриф буюрди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШга ташриф буюрди
Фото: ТИВ

3-7 сентябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация ташриф билан АҚШда бўлди.

ТИВ ахборотига кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси Николас Берлинер, Нью-Йорк мэри Эрик Адамс, АҚШ Сенатининг Ички хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гари Питерс, Жаҳон банки вице-президенти Антонелла Бассани ҳамда АҚШнинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ўтказди.

Музокаралар чоғида турли йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф доирасида ахборот-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон-Aмерика IТ-ассоциацияси TechBridge лойиҳасига старт берилди.

Ўзбекистон делегацияси АҚШ Конгресси кутубхонаси биносида давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда ҳам иштирок этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШга ташриф буюрди