date
views 559

Эрдоған: Туркия ва Европа Иттифоқи йўллари ажралиши мумкин

Эрдоған: Туркия ва Европа Иттифоқи йўллари ажралиши мумкин

Туркия ва Европа Иттифоқи йўллари “ажралиши мумкин”. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Эрдўған БМТ Бош Ассамблеяси учун АҚШга учишдан олдин Истанбул аэропортида ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.
Менинг баҳолашимни аниқ билмоқчи бўлсангиз, Европа Иттифоқи Туркиядан ажралиб чиқишга интилмоқда. Европа Иттифоқи Туркиядан ажралиш учун қадам ташлаётган бу даврда, бу воқеалардан келиб чиқиб, баҳолаймиз ва бу баҳолашлардан кейин керак бўлса Европа Иттифоқи билан йўлларимиз фарқ қилиши мумкин” деди у.
Туркия 1963 йилда Европа Иттифоқи билан ассоциация шартномасини имзолаган ва 1987 йилда иттифоққа аъзо бўлиш учун ариза берган. Бироқ, аъзо бўлиш бўйича музокаралар фақат 2005 йилда бошланган ва келишмовчиликлар туфайли бир неча бор тўхтатилган.
Ҳозирда музокаралар файлининг 35 бобидан 16 таси очиқ. Эрдўған аввалроқ Ғарб 50 йилдан бери Туркияга берган ваъдасида турмаяпти ва мамлакатнинг Европа Иттифоқига киришини секинлаштираётганини айтган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдоған: Туркия ва Европа Иттифоқи йўллари ажралиши мумкин