date
views 1 691

Рамзан Қодиров кутилмаганда видеомурожаат билан чиқди

Рамзан Қодиров кутилмаганда видеомурожаат билан чиқди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг оғир аҳволдалигини ҳақидаги хабарлар фонида видеомурожаат билан чиқди.

У Телеграмдаги саҳифасида «Интернетда ҳақиқатни ёлғондан ажрата олмайдиган ҳар бир кишига тоза ҳавода сайр қилиш ва фикрларни тартибга солиш» билан маслаҳат бериб пост эълон қилган.

Видеолардан бирида Қодировнинг ёмғирли ҳавода хиёбонда сайр қилаётгани акс этган.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта Украина ОАВлари ва Украина Мудофаа вазирлиги Разведка Бош бошқармаси вакили Aндрей Юсов Қодировнинг касал эканлиги ва комага тушгани ҳақида хабар тарқатганди.

Маълумот учун, Рамзан Қодиров ўтган йил охиридан бери унинг соғлиғи ҳақидаги бу миш-мишларни рад этиб келади. 2022 йилнинг декабрь ойида у мунтазам тиббий кўрикдан ўтаётганини, унда жиддий муаммолар аниқланмаганини маълум қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров кутилмаганда видеомурожаат билан чиқди
-->