date
views 121

Беш болгариялик Британияда Россия фойдасига жосусликда айбланмоқда

Беш болгариялик Британияда Россия фойдасига жосусликда айбланмоқда

Фото: РИА Новости

Буюк Британияда Болгариянинг беш фуқароси Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланди. Айбланувчилар «давлат хавфсизлиги ва манфаатларига зарар етказиш мақсадида душманга тўғридан тўғри ёки билвосита фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотларни тўплаш мақсадида фитна уюштирганликда» айбланмоқда», — дейилади Британия прокуратураси 21 сентябр, пайшанба куни эълон қилган баёнотда.

Хабарда аниқлаштирилишича, айбланувчилар, терговчиларга кўра, бу маълумотни 2020 йил 30 августдан 2023 йил 8 февралгача тўплаган. Ишда айбланувчилар - 45 ёшли Орлин Русев, 41 ёшли Бизер Жамбазов, 31 ёшли Катрин Иванова, 31 ёшли Иван Стоянов ва 29 ёшли Ваня Габерова. Прокуратуранинг қўшимча қилишича, феврал ойида Русев, Жамбазов ва Иванова паспорт ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланган.

Илгари бу шахсларнинг жиноий таъқиб этилаётгани ҳақида расман хабар берилмаган эди. Шу билан бирга, BBC медиа-компанияси август ойида Русев, Жамбазова ва Иванованинг Россия фойдасига жосуслик иши бўйича ушлангани ҳақида маълум қилган.

Британия оммавий ахборот воситалари айбланувчилар ҳақида

BBC News хабарига кўра, Орлин Русев 2009 йилдан бери Буюк Британияда яшайди, у алоқа ва электрон сигналларни ушлаш билан боғлиқ бизнесга эга. Русевнинг айтишича, Болгария энергетика вазирлигида маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

Бизер Жамбазов ва Катрин Иванова ўзаро муносабатларда бўлиб, Буюк Британияда қарийб ўн йил яшаган. BBC News хабарига кўра, Жамбазов шифохоналарда ҳайдовчи, Иванова эса хусусий тиббиёт компаниясида лаборант бўлиб ишлаган. Бундан ташқари, эр-хотин Буюк Британиядаги болгарларга ёрдам берадиган жамоат ташкилотини бошқарган. Қолган икки айбланувчи ҳақида маълумот йўқ.

Беш айбланувчининг барчаси 26 сентябр куни Вестминстер магистратлик судида жавоб беради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беш болгариялик Британияда Россия фойдасига жосусликда айбланмоқда