Греция бошпана сўраган исёнчиларни қабул қилмади

  • 17 июль 2016, 13:18
  • 4 121
  • Дунё
  • Греция бошпана сўраган исёнчиларни қабул қилмади

    Греция ҳукумати мамлакатга сиёсий қочоқ сифатида мурожаат қилган саккиз нафар туркиялик ҳарбий ва улар учиб келган вертолётни Туркияга қайтиб беради. Бу ҳақда Греция ҳукумати расмий вакили Ольга Геровасилига асосланиб, РИА Новости хабар бермоқда.

    Манбада айтилишича, Туркия ва Греция ҳукуматлари Туркиядаги давлат тўнтаришида қатнашган ҳарбийларни иложи борича тезроқ Туркияга қайтариш борасида музокаралар олиб боришган. Қочоқларнинг ўз мамлакатларида конституцион тизимга қарши ҳаракат қилганлари бу жараённи тезлатиши мумкин. Улардан ташқари ҳарбий вертолёт ҳам Туркияга қайтарилади.

    Аввалроқ, Туркияда давлат тўнатиришини амалга оширишга уринган ҳарбийларга нисбатан энг оғир жазо қўлланиши айтилган эди. Туркия бош вазири мамлакатда ўлим жазоси бекор қилинганига қарамай бундай жиноятчиларни жазолаш учун қайта тикланиши мумкин экани ҳақида маълум қилганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Греция бошпана сўраган исёнчиларни қабул қилмади