date
views 367

Қорабоғлик этник арманлар Арманистонга жўнаб кетяпти

Қорабоғлик этник арманлар Арманистонга жўнаб кетяпти

Фото: Alexander Patrin/TASS/dpa/picture alliance

Қорабоғдан минглаб қочқинлар ўтган ҳафта Бокунинг бўлгинчи Озарбойжон ҳудуди устидан қозонилган ғалабасини шарафлаш мақсадида ўтказилган Озарбойжон ва Туркия раҳбарлари саммити олдидан Арманистонга жўнаб кетди. 25 сентябр, душанба кунги ҳолатга кўра, Қорабоғдан Арманистонга камида 4850 киши етиб келган, деб хабар берди Ереван ҳукумати.

Ундан атиги етти соат олдин қочқинлар сони 2900 дан сал кўпроқ экани хабар қилинганди. Уларнинг қарийб 1100 нафари давлат ҳисобидан жойлаштирилди, яна 1000 нафарга яқини эса мустақил жой топди. Арманистоннинг Сюник вилояти Горис шаҳрида янги келганларни қабул қилиш маркази ташкил этилди. Бошпана маҳаллий театр ҳудудида жойлашган.

Арманларнинг чиқиб кетиши кутиляпти

Бир кун аввал ўзини Тоғли Қорабоғ республикаси деб эълон қилган «ҳокимият маслаҳатчиси» Давид Бабаян Қорабоғдан этник арманларнинг оммавий чиқиб кетиши кутилаётганини айтди. «Минтақада 120 минг арман Озарбойжон таркибида яшашни истамайди, уларнинг 99,9 фоизи тарихий ерларини тарк этишни маъқул кўради», - деди у.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбойжоннинг Тоғли Қорабоғда бўлгинчиларни тезда мағлуб этишида Россияни айблади. Ереванда Пашинян ва бутун ҳукумат истеъфосини талаб қилган оммавий намойишлар тўхтамаяпти. Намойишчилар Арманистон Қорабоғга ҳарбий ҳаракатлар давомида ёрдам бермаганидан норози.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қорабоғлик этник арманлар Арманистонга жўнаб кетяпти