date
views 1 701

Кремл Рамзан Қодиров ўғлининг ҳаракатларига муносабат билдирди

Кремл Рамзан Қодиров ўғлининг ҳаракатларига муносабат билдирди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қуръон китобини ёқишда айбланаётган шахсни калтаклаган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли воқеасига изоҳ беришдан бош тортди.

«Мен хоҳламайман», деган Песков ҳодисага изоҳ бериши ҳақидаги саволга жавобан.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўғли Адам Қодиров Қуръонни ёқишда айбланаётган Никита Журавелни ургани акс этган видеони тарқатганди.

Чеченистон раҳбари ўғлининг ҳаракатини маъқуллаб, «урди ва тўғри иш қилди. Қолаверса, ҳар қандай муқаддас китобга тажовуз қилган, жумладан, уни кўргазмали равишда ёқиб юборган ва бу орқали катта мамлакатимизнинг ўн миллионлаб фуқароларини таҳқирлаган ҳар бир киши қаттиқ жазоланиши керак, деб ҳисоблайман», — деб ёзди Қодиров ўзининг Telegram каналида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кремл Рамзан Қодиров ўғлининг ҳаракатларига муносабат билдирди