
Қарийб 1,8 минг турк махсус хизмати ҳарбийлари душанба куни қўшимча равишда Истанбулга ташланган бўлиб, улар шаҳардаги муҳим стратегик объектларни қўриқлашга жалб этилган.
Бу ҳақда “Анадўли” ахборот агентлиги хабар бермоқда. Агентликка кўра, Истанбул полицияси раҳбари ҳавода алоҳида рухсатсиз пайдо бўладиган ҳар қандай вертолётни уриб туширишга буйруқ берган.
Маълумки, мамлакатда 15-16 июль кунлари бир гуруҳ ҳарбийлар давлат тўнтаришини амалга оширишга уринган бўлиб, улар бунда жангговор вертолётлардан фойдаланган. Вертолётлардан туриб Анқарадаги парламент биноси ва бошқа давлат идораларига зарба йўллангани айтилмоқда.
Якшанба куни Туркия бош вазири Бинали Йилдирим, қуролли ҳаракат тўхтатилгани аммо қаршилик ўчоғи сақланиб турганини маълум қилган.
Турк армиясида фаол тозалаш ишлари бошланган. Ҳарбий горнизонларда ўтказилган рейдлар давомида қарийб 6 минг ҳарбий хизматчи, жумладан, 70 генерал ва адмираллар ҳибсга олинган.
Воқеаларга алоқадор деб айтилган ҳозирда АҚШда истиқомат қилувчи Фетхуллах Гюллен ўзининг Туркияга экстрадиция қилинишга тайёрлигини, аммо ушбу воқеаларга алоқаси йўқлигини билдирган.
“Россия-1” (ВГТРК) телеканали орқали чиқишида Гюллен “Мени экстрадиция қилишларидан қўрқмайман. Агар шундай қарорга келинса. Аммо ҳарбий тўнатришга уруниш воқеасини тергов қилиш бўйича халқаро мустақил гуруҳи тузилсин ва барча ҳақиқатни аниқлаштирсин”, - дея сўзлаган.
Унинг фикрича, айни вазият амалдаги президентнинг ўз танқидчиларини йўқ қилиш учун қулай имконият яратар экан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар