Эрон Исроилни қаттиқ огоҳлантирди, ҲАМАС тўлиқ йўқ қилинадими?

Расмий Теҳрон воситачилар орқали Исроилни Ғазо секторига ҳужумлар давом этиши оқибатлари ҳақида огоҳлантирди, дейди Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахон. Унинг сўзларига кўра, агар огоҳлантиришга эътибор берилмаса, «эртага жуда кеч бўлади».
«Биз сионист тузумни иттифоқчилари орқали хабардор қилдик, агар унинг Ғазо секторидаги жиноятлари тўхтамаса, эртага кеч бўлади», — деди у.
Ўз навбатида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху янги фавқулодда вазиятларда тузилган вазирлар маҳкамасининг биринчи йиғилишида ХАМАС гуруҳини йўқ қилишга ваъда берди.
«ҲАМАС бизни парчаланиб кетади деб ўйлаганди. Биз ҲАМАСни таг-туги билан йўқ қиламиз», — дея Нетаняху сўзларини келтиради Исроил ҳукумати матбуот хизмати.
Бош вазир, шунингдек, йиғилишда фавқулодда вазирлар маҳкамаси «битта жамоа ва бирлашган фронт сифатида кечаю-кундуз ишлаётганини» таъкидлади.
Аввалроқ, Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант «Биз уруш олиб боришнинг барча қоидаларини бекор қилдик. Аскарларимизда ҳеч нарса учун жавобгарлик ҳам, кейинчалик ҳарбий судлар ҳам бўлмайди» дея баёнот берганди.































Изоҳлар 0
…