date

ҲАМАС асирдаги америкалик қизга қандай муносабатда бўлгани айтилди

ҲАМАС асирдаги америкалик қизга қандай муносабатда бўлгани айтилди

ҲАМАС асирлигидан озод этилган америкалик аёл ва унинг қизи ўзини яхши ҳис қилмоқда ва ҳозирда барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда. Гаровдагининг аҳволи тафсилотларини қизнинг отаси Ури Раанан Daily Mail нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

17 ёшли Натали Шошана Раанан ва унинг онаси, 59 ёшли Жудит Таи Раанан 13 кун давомида ҲАМАС ҳаракати томонидан асирда бўлган. Аёллар жароҳатларсиз Фаластин ҳудудини тарк этишган.

«У (қизи) ўзини яхши ҳис қилаяпти. <...> У менга улар унга яхши муносабатда бўлишганини ва ҳаммаси жойида эканини айтди», — дейди Ури Раанан. Собиқ маҳбуснинг акаси Беннинг қўшимча қилишича, унинг синглиси бошидан кечирган воқеаларга қарамай «супермоделга ўхшайди».

Эслатиб ўтамиз, 20 октябр куни «Ал-Қассам» бригадаси (ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти) Қатар воситачилигида икки нафар АҚШ фуқароси, она ва унинг қизини озод қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » ҲАМАС асирдаги америкалик қизга қандай муносабатда бўлгани айтилди