20:02 / 26.10.2023
2 017

АҚШ Россия қуролларидан даҳшатга тушди

АҚШ Россия қуролларидан даҳшатга тушди

Қўшма Штатлар Россия ва Хитойнинг узоқ масофали қанотли ракеталарини эрта аниқлаш учун уфқдан ташқари радар тизимларини қуришни режалаштирмоқда, аммо уларни қандай уриб туширишни билмайди. Бу ҳақда Йорктаун институтининг Хавфсизлик сиёсати маркази катта илмий ходими Стивен Брайен Weapons and Strategy порталида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Қўшма Штатлар камида 20 йил ичида биринчи марта тўртта уфқдан ташқари радар тизимини қуриш ва ўрнатишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, Канада шимоли-ғарбий минтақаси учун иккита қўшимча тизим сотиб олишни режалаштирмоқда”, — деб ёзади у.
Унинг қўшимча қилишича, олинган олтита тизим Россия ва Хитойнинг узоқ масофали қанотли ракеталарини эрта аниқлаш ва кузатиш қобилиятини таъминлаш учун мўлжалланган. Ваҳоланки Қўшма Штатлар уларни қандай уриб тушириш бўйича ҳали аниқ режага эга эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё