20:13 / 28.10.2023
647

Шотландия раҳбари: «Ғазода яна қанча бола ўлиши керак?!»

Шотландия раҳбари: «Ғазода яна қанча бола ўлиши керак?!»

Шотландия ҳукумати раҳбари Ҳамза Юсуф Исроил кучлари Ғазога бомба ёғдиришда давом этаётганидан норозилик билдирди

«Ғазо узлуксиз бомбаланмоқда. Энди телекоммуникация ҳам узиб қўйилди. Уч ҳафтадан бери ҳарб майдонида қолаётган оила аъзоларимиз билан хабарлаша олмаяпмиз. Бу оқшом омон қолишлари учун дуо қилишдан ўзга чорамиз йўқ. Дунё (Исроилга) «бас, етар» дейиши учун яна қанча бола нобуд бўлиши керак?!» – деб ёзди Шотландиянинг биринчи вазири Ҳамза Юсуф.

Аввал хабар берганимиздек, покистонлик муҳожир фарзанди бўлган 37 ёшли Ҳамза Юсуф жорий йил баҳорда Шотландия миллий партияси (SNP) раиси ҳамда мамлакатнинг биринчи вазири этиб сайланди. Шу тариқа у Шотландия тарихидаги илк мусулмон етакчи сифатида тарихга кирди.

Хабарингиз бор, ҲАМАСнинг 7 октябрь кунги ҳужумига жавобан Исроил армияси Ғазога бомба ёғдирмоқда. Маълум бўлишича, Шотландия раҳбари Ҳ.Юсуфнинг қайнотаси ва қайнонаси ўша кунлари Ғазода бўлган. Қариндошлари ҳолидан хабар олиш учун Ғазога борган эр-хотин қуролли зиддият кучайиши ортидан қамалда қолиб кетган.

28 октябрга ўтар кечаси Исроил Ғазо секторида қуруқликдаги операциялар кўламини кенгайтирганини маълум қилди.

Йигирма кундан буён тўлақонли қамал шароитида яшаётган, озиқ-овқат, сув, электр энергия ва дори-дармондан маҳрум қилинган Ғазо секторида энди телефон ва интернет ҳам ишламаяпти.

Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти 2,3 миллион нуфусли Ғазонинг ташқи дунёдаги узиб қўйилгани Исроилнинг зўравонларча ҳаракатлари, инсон ҳуқуқлари поймол этилишига йўл очишидан огоҳлантирган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё