Хитойда мавжуд дунё онлайн хариталаридан Исроил номи йўқолди. Буни хитойлик интернет фойдаланувчилари пайқади, деб ёзди The Wall Street Journal.
Хусусан, Хитойнинг Baidu қидирув тизими хариталарида ва Alibaba компаниясининг Amap онлайн-хариталарида Исроил йўқолиб қолган.
Қайд қилинишича, Исроилнинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари дахлсиз қолган, фақат номи йўқолган. Шу билан бирга, бошқа барча давлатлар номи, шу жумладан Люксембург ёки Монако каби митти давлатлар номи ҳали ҳам тўғри кўрсатилган.
WSJ нашрининг таъкидлашича, бу ўзгаришлар «Пекиннинг минтақадаги ноаниқ дипломатиясига мос келади».
Аввалроқ, БМТ Бош Ассамблеяси Ғазо секторидаги «урушни тугатиш» учун «зудлик билан ўт очишни тўхтатиш»га чақирувчи резолюцияни кўпчилик овоз билан маъқуллади. Уни 120 давлат, жумладан Хитой ҳам ёқлади, 14 давлат қарши чиқди, 45 давлат бетараф қолди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!