Эрдўғон Қосим-Жўмарт Тўқаевга электромобил совға қилди

Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қосим-Жўмарт Тўқаевга турк электромобилини совға қилди.
Остонадаги Туркий давлатлар саммитидан сўнг Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевга TOGG электромобили калитини топширди.
Эслатиб ўтамиз, Эрдўғон аввал Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга ҳам шу турдаги автомобилларни совға қилганди.






























Изоҳлар 0
…