11:13 / 12.11.2023
749

Озарбайжон Арманистондан яна саккизта аҳоли пунктини қайтаришни талаб қилмоқда

Озарбайжон Арманистондан яна саккизта аҳоли пунктини қайтаришни талаб қилмоқда

Боку Еревандан саккиз аҳоли пунктини қайтаришни талаб қилди. Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Арманистонга чегара ҳудудидаги босиб олинган ҳудудлар қайтарилиши сўралган талабнома юборган.

“Арманистон тинчлик жараёнига, фуқароларимиз ҳаётига, шунингдек, минтақадаги қайта тиклаш ва қайта қуриш ишларига таҳдидларни давом эттириш йўлини танлади”, — дейилади Озарбайжон ТИВ баёнотида. Вазирлик Ереваннинг ҳарбий-сиёсий провокацияларни давом эттираётганини таъкидлаган.

Арманистон томонидан эгаллаб олинган саккизта аҳоли пункти масаласи ёз бошида кўтарилган эди. Озарбайжон ҳукумати гап қайси қишлоқлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган, бироқ президент Илҳом Алиев ўз чиқишларида Арманистоннинг Тавуш вилоятидаги етти қишлоқ ва Нахичеван билан чегарадош Арарат вилоятидаги битта қишлоқни тилга олган.

“Арманистон нафақат минтақада тинчлик ва хавфсизликка асосий таҳдид бўлиб қолаётган қуролли кучларини Озарбайжонга тегишли ҳудудлардан олиб чиқиб кетмади, балки уларни молиявий қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Ереван Озарбайжон ҳудудида қурол-яроғ, ҳарбий техника ва миналарни миналарни ноқонуний етказиб беришдан тийилмаяпти”, – дейилади расмий Бокунинг талабномасида.

Октябр ойида Арманистон бош вазири Никол Пашинян Бокунинг босиб олинган саккиз қишлоқ ҳақидаги иддаоларига жавоб бериб, бир пайтлар Арманистонга тегишли бўлган бир ҳудуд 1990-йилларда Озарбайжон томонидан ишғол қилинган деб ҳисобланишини эслатган эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё