
Samsung Galaxy Note 7 Самсунг компанияси яна бир флагманни расман тақдим этди. Galaxy Note 7 номи остидаги мазкур мобил аппарат тақдимоти бир вақтнинг ўзида Нью-Йорк, Рио-де-Жанейро ҳамда Лондонда бўлиб ўтди. Расман Galaxy Note 6 чиқарилмаслигига келишилган, у бўлмаган ва бўлмайди ҳам, деб хабар беради mail.ru.
АСОСИЙ ҚУЛАЙЛИКЛАРИ
Samsung Galaxy Note 7 сувдан ва чангдан ҳимоя қилувчи маҳсус қопламага эга. Смартфон стилуси ҳатто сув остида ҳам ишлайди. Аввалги Самсунг смартфонларининг бирортасида ушбу қулайлик йўқ.
Яна бир янгилик - кўз сканери. Энди агар қўлларингиз банд бўлса ёки намланса кўз ёрдамида телефонни қулфдан очиш имконияти бор.
Янги Galaxy Note 7 икки кўринишда, яъни икки хил чипсетда чиқарилди: Qualcomm Snapdragon 821 ва Exynos 8 Octa 8893. Чет давлатларга Exynos 8 Octa 8893 чипсетли мобил аппарат сотувга чиқарилади.
Шунингдек Samsung Galaxy Note 7га машҳур Dual Pixel 12 мегапикселли камераси ўрнатилган. Камеранинг ҳар бир пиксель матрицаси икки қисмдан иборат ва бошқа жиддий фотоаппаратлар каби ишлаш имконини беради. Унинг ёрдамида яхши ёритилмаган жойда ҳам суратга олиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар