Қирғизистон миллий хавфсизлик раҳбари фоҳишаларга борган амалдорлар суратини кўрсатиш билан таҳдид қилди

Фото: Мanas News

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев интим хизмат кўрсатиш учун фоҳишахоналарга борган амалдор ва тадбиркорларни фош қилишга ваъда берди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Ташиев амалдорларнинг мавқейига қарамай, уларнинг юзларини очишини маълум қилди.

Биз у ёки бу амалдор, тадбиркор, депутатнинг бундай ишларга алоқаси борлигини кўрсатамиз. Мен ҳаммани огоҳлантираман, токи биз бундай ишларга қарши курашишимизни билсин”, — деди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари.

У бошқарма кимлар фоҳишахоналарга бориши ва фоҳишалар хизматидан фойдаланишини аниқлаганини айтди. Улар орасида Жўқорғу Кенеш депутатлари, собиқ депутатлар, депутатларнинг ёрдамчи ва маслаҳатчилари, амалдаги амалдорлар, тадбиркорлар, давлат ва жамоат арбоблари бор.

Ташиев Қирғизистонда ҳеч ким қирғиз аёлларининг интим хизматларидан фойдалана олмаслигини таъкидлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар