12:43 / 02.12.2023
242

Дмитрий Медведев: йил бошидан бери 452 минг киши урушга жўнатилди

Дмитрий Медведев: йил бошидан бери 452 минг киши урушга жўнатилди

2023 йил бошидан 1 декабрга қадар 452 минг киши Россия Қуролли Кучлари сафига қўшилди ва Украинадаги урушга жалб этилган. Бу ҳақда Россия  Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълумот берди.

Медведевнинг сўзларига кўра, Москва, Севастопол ва Чеченистонда бу амалиёт айниқса яхши кечган. Биргина Чеченистон Республикасида 30 минг киши сафарбар қилинган.

«Республикада номзодларни жанговар вазифаларни бажаришга тайёрлаш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Гудермесдаги Россия махсус кучлари университетида 15 мингдан ортиқ кўнгилли тайёргарликдан ўтган», — дейди у.

Украина уруши бошлангандан бери, расмий Киев ва Ғарб томони Россиянинг катта йўқотишлари ҳақида бонг уриб келади. Ўз навбатида Россия томони ўз йўқотишлари ҳақида анчадан буён сукут сақлаб келмоқда. Фақатгина Украина қарши ҳужуми ҳақида гапирган президент Путин Россиянинг талофати Украинаникидан ўн баробарга кам эканини иддао қилганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё