date
views 143

Голливуд актёрлари иш ташлашни тугатишга рози бўлишди

Голливуд актёрлари иш ташлашни тугатишга рози бўлишди

АҚШ кино ва телевидение актёрлари уюшмаси аъзолари

Голливуд актёрлари 2023 йилда кўнгилочар индустрияни ларзага келтирган ва анчагина узоқ давом этган иш ташлаш ва меҳнат можаросига барҳам бериб, студиялар билан келишув учун овоз беришди.

Иш ташлашни тугатиш учун касаба уюшма аъзоларининг 78 фоизи берган, овоз бериш жараёнида жами аъзоларнинг 38 фоизи иштирок этган.

Келишув шартномасида умумий иш ҳақини 7 фоизга ошириш, ойликлар кейинги йилларда ҳам кўтарилиб бориши, шунингдек, анъанавий иш ҳақи билан бир қаторда, фильм ва сериаллар намойиши орқали даромад кўрадиган стриминг хизматларидаги кўришлар сонига қараб ижрочиларга тўлов қилиш учун учун махсус фонд ташкил этиш назарда тутилган.

Актёрлар орасида якдиллик бўлмагани боис келишув барбод бўлиши эҳтимоли юқори эди. Муваффақиятсизлик иш ташлашларнинг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Голливуд актёрлари иш ташлашни тугатишга рози бўлишди