date

Samsung заводида иш ташлаш хавфи: хотира чиплари нархи кескин ошди

Samsung заводида иш ташлаш хавфи: хотира чиплари нархи кескин ошди

Дунёдаги энг йирик хотира чиплари ишлаб чиқарувчи Samsung заводларида иш ташлаш эҳтимоли юзага келди. 50 мингга яқин ходимнинг норозилиги сабабли ишлаб чиқариш жараёни тўхтаб қолиши мумкинлиги хотира бозорида кескин тебранишларни келтириб чиқарди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Хитойнинг Шенчжен шаҳридаги Ҳуақиангбеи бозорида нархлар рекорд даражада ўсди. Хусусан, DDR4 хотира чиплари бир ҳафта ичида 20 фоизга қимматлашди. Чина Флаш Маркет Нетворк маълумотларига кўра, 8 GB DDR4 3200 хотирасининг нархи 18 долларгача кўтарилган.

НАНД Флаш бозори ҳам пасайишдан тўхтаб, ўсиш тенденциясига ўтди. Айниқса, сервер хотиралари сегментида нархлар сезиларли даражада ошган: 64 GB ҳажмли DDR5 РДИММ модуллари бир ой ичида 11 фоизга қимматлаб, 1350 долларни ташкил этди.

Жанубий Корея Миллий меҳнат муносабатлари қўмитаси томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар жуда чуқур эканлигини қайд этиб, воситачилик жараёнини тўхтатди. Касаба уюшмаси ва Samsung Электроникс раҳбарияти ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Samsung заводида иш ташлаш хавфи: хотира чиплари нархи кескин ошди