10:01 / 29.12.2023
177

Саудияда Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб этиш масаласи муҳокама қилинди

Саудияда Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб этиш масаласи муҳокама қилинди

Фото: Дунё
Саудия Арабистонининг оммабоп An-Nahar News электрон газетасида «Ўзбекистон ва Саудия Арабистони меҳнат соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

«Дунё» хабарига кўра, унда Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ва Саудия Арабистони инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазири Аҳмад бин Сулаймон ал-Рожҳий ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижалари қаламга олинган.

«Учрашувда ижтимоий масалалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Саудия Арабистонининг турли тармоқларига Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Вазирлар, шунингдек, ишчилар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш бўйича фикр алмашди», - дейилади мақолада.

Нашрда, шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги дипломатик муносабатлар узоқ тарихга эгалиги алоҳида қайд этилган.

«Саудия Арабистони биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган. Икки томонлама муносабатлар ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик ва турли масалалар бўйича яқиндан маслаҳатлашиш тажрибаси билан ажралиб туради. Икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда иқтисодий ҳамкорлик муҳим рол ўйнайди», - деб ёзган An-Nahar News.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё