Жанубий Корея мухолифати етакчиси оммавий тадбир вақтида пичоқланди (видео)

1 дақиқа ўқиш388
Жанубий Корея мухолифати етакчиси оммавий тадбир вақтида пичоқланди (видео)

Фото: Yonhap

Жанубий Кореянинг асосий мухолифатдаги “Тобуро” демократик партияси раиси Ли Чже Мён 2 январь, сешанба куни оммавий тадбир вақтида пичоқланди.

Пусандаги янги аэропорт қурилишида журналистлар билан суҳбатлашаётган сиёсатчининг ёнига дастхат олиш учун келган тахминан 50-60 ёшлардаги номаълум эркак тўсатдан унинг бўйнига пичоқ урган.

Yonhap агентлиги хабарига кўра, ҳужумчи воқеа жойида қўлга олинди.

Ҳодиса вақтида олинган суратларда Жанубий Корея мухолифати етакчиси атрофида оломон тўпланиб, кўзлари юмилган ҳолда ерда ётгани, унинг бўйнига рўмолча босишаётган акс этган. Маҳаллий ОАВ хабар беришича, Ли қон кетаётган бўлса-да, ҳушини йўқотмаган. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг, у касалхонага етказилган.

Жанубий Корея мухолифати етакчиси оммавий тадбир вақтида пичоқланди (видео)

Фото: Yonhap

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл тезкор тергов ўтказишни буюрди ва Лини қўллаб-қувватлашини билдирди, дейилади президент идораси баёнотида.

Соннам шаҳрининг собиқ мери Ли Чже Мён “Тобуро” демократик партиясини 2022 йилнинг ўрталаридан бери бошқариб келади. У 2022 йил март ойида бўлиб ўтган президентлик сайловида Юн Сок Ёлга ютқазган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?