09:50 / 04.01.2024
113

Трамп Олий суддан Колорадодаги праймеризда қатнашишига рухсат беришни сўради

Трамп Олий суддан Колорадодаги праймеризда қатнашишига рухсат беришни сўради

Фото: Kamil Krzaczynski/AFP/Getty Images

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп 3 январ, чоршанба куни АҚШ Олий судидан Колорадодаги праймеризда ўз номини сайлов бюллетенида қолдиришни расман сўради.

Шу тариқа, Трамп Колорадо Олий судининг 2023 йил 19 декабрда уни 2024 йил 5 мартга белгиланган республикачиларнинг бирламчи сайловларидан четлаштириш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилди.

«Колорадо Олий судининг қарори Конституцияга зид равишда Колорадодаги миллионлаб сайловчиларни сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилади ва эҳтимол бутун мамлакат бўйлаб ўн миллионлаб сайловчиларни сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун шаблон сифатида ишлатилиши мумкин», дейилади Трампнинг адвокатлари мурожаатида.

Трампга Колорадодаги праймеризда қатнашиш тақиқланди

Колорадо Олий суди Доналд Трампга мамлакат Конституциясига киритилган 14-тузатиш асосида праймериз сайловларида иштирок этишни тақиқлаган. Бу исёнда қатнашган шахсларни фуқаролик ва ҳарбий давлат лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. 2021 йил январ ойида АҚШ собиқ президенти тарафдорлари томонидан Капитолийга бостириб кириш судялар томонидан исён сифатида баҳоланган.

«Жаноб Трампнинг апелляцияси унинг муносиблигига оид муаммолар сони ва бу масалани миллий даражада ҳал этиш заруриятини ҳисобга олиб, АҚШ Олий судига босимни кучайтиради», — деб ёзади The New York Times шу муносабат билан.

Трампнинг Мэндаги праймериздан четлатилишига қарши апелляция

Аввалроқ, 3 январга ўтар кечаси ОАВ Доналд Трамп штат давлат котиби Шенна Беллоузнинг республикачилар праймеризларида иштирок этишига рухсат бермаслик ҳақидаги қарори устидан Мэн штати судига апелляция шикояти бергани ҳақида хабар қилган эди.

Трампга қарши худди шундай даъволар яна бир қанча штатларда ҳам очилган. Ноябр ойида Миннесота Олий суди собиқ президентнинг сайловда қатнашишини тақиқлашдан бош тортди, Мичиган штатида эса суд Оқ уй собиқ раҳбари сайлов бюллетенида қолиш-қолмаслигини суд тизими эмас, Конгресс ҳал қилиши керак, деган қарорга келди.

АҚШ собиқ президентининг ўзи Капитолийга бостириб киришга алоқадорлигини рад этяпти.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё