16:01 / 04.01.2024
290

Иброҳим Раисий Кермондаги портлашда АҚШ ва Исроилни айблади

Иброҳим Раисий Кермондаги портлашда АҚШ ва Исроилни айблади

Эрон президенти мамлакат жануби шарқида жойлашган Кермон шаҳридаги портлашларда АҚШ ва Исроилни айблади.

Иброҳим Раисий кеча, 3 январ куни Кермон шаҳрида, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали ҚосиСулаймоний ўлимининг 4 йиллигига бағишланган тадбир пайтида содир бўлган иккита портлаш ташкилотчилари ва айбдорларини топиб, жазолашга ваъда берди.

Пайшанба куни эрталабки маълумотларга кўра, терактда 84 киши ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Айрим ОАВлар бу сўнгги 45 йил ичида Эронга қилинган энг қонли ҳужумлар ичида энг йириги экани ва айни пайтда портлаш учун жавобгарликни ҳеч ким расман ўз зиммасига олгани йўқлигини ёзмоқда.

The New York Times нашрининг америкалик юқори мартабали суҳбатдошларига таяниб ёзишича, портлашларни дунёнинг кўплаб мамлакатларида террорчи деб топилган «Исломий давлат» гуруҳи уюштирган бўлиши мумкин эди. Шунингдек, нашр Эрон олий диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Эрон ҳарбий раҳбарларини «стратегик сабр» кўрсатишга ва мамлакатни АҚШ билан ҳарбий можарога тортмасликка чақирганини ёзди.

Маълумот учун, Эрондаги портлашлар Байрут чеккасида ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари ўринбосарининг ўлдирилишидан 24 соат ўтиб содир бўлди. Ғазода уч ойдан бери давом этаётган уруш ва юқоридаги каби ҳолатларни инобатга олган ҳолда кузатувчилар минтақадаги кескинлик янада кучайишидан хавотирда.

Эрон Ислом Республикаси ҳукумати пайшанбани миллий мотам куни деб эълон қилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё