14:40 / 05.01.2024
85

Литвада рус тилида ўқитиш тақиқланиши мумкин

Литвада рус тилида ўқитиш тақиқланиши мумкин

Фото: Reuters

Литва Таълим вазирлиги миллий озчиликлар мактабларида рус тилида таълим беришдан воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деди вазирлик раҳбари Гинтаутас Якштас Зиниу Radjas радиосида.

“Қўшниларимиз Латвия ва Эстония нафақат рус тили ўқитиладиган мактаблардан воз кечди, балки рус тилини чет тили сифатида ўргатмаслик йўлига ўтди. Шубҳасиз, биз ҳам қўшниларимиздан ўрганишимиз керак”, — деди Якштас.

Унинг аниқлик киритишича, Таълим вазирлиги ҳозирда миллий озчиликлар мактабларини баҳоламоқда ва бир неча ҳафта ичида қарор лойиҳасини тақдим этади.

Шу билан бирга, Литвада рус мактабларини ёпиш режалаштирилмаган, деди вазир. Фақат литва тилида ўқитишга тўлиқ ўтиш ёки таълим тилини қисман ўзгартириш ўйланган.

Литвада 14 мингга яқин киши ўрта мактабларда рус тилида ўқийди. Шу билан бирга, 2021 йилда мамлакат аҳолисининг қарийб 5 фоизи ёки 141 минг киши ўзини рус деб атаган.

2022 йил декабрь ойида Эстония ҳукумати қонун қабул қилди, унга кўра, мамлакатдаги барча таълим тизими, жумладан, рус тилидаги мактаблар 2029 йилгача эстон тилига ўтиши керак.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Литвада рус тилида ўқитиш тақиқланиши мумкин