date

Литвада самолёт ҳалокатида 82 ёшли учувчи вафот этди

Литвада самолёт ҳалокатида 82 ёшли учувчи вафот этди

Литвада енгил самолёт ҳалокати оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда Delfi ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, Украинада ишлаб чиқарилган икки ўриндиқли Аэропракт А-22 самолёти Радвилишкский туманидаги Роконяй қишлоғи яқинида қулаган. Самолётни унинг 82 ёшли эгаси Казимиерас Масилёнис бошқарган.

Ҳодиса оқибатида учувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Самолётдаги аёл йўловчи эса жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт ҳаваскор авиация ихлосмандлари фойдаланадиган кичик аэродром яқинида қўниш вақтида қулаб тушган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Литвада самолёт ҳалокатида 82 ёшли учувчи вафот этди