date
views 273

Пентагон раҳбари Ллойд Остин касалхонага ётқизилди

Пентагон раҳбари Ллойд Остин касалхонага ётқизилди

Фото: AP Photo

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин тиббий муолажадан кейин юзага келган асоратлар туфайли касалхонага ётқизилди, деди Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер.

Остин 1 январь куни “одатий тиббий муолажа”дан келиб чиққан асоратлар туфайли касалхонага ётқизилган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган, вазирнинг ўзи вазиятга изоҳ бермаган.

“У тузалмоқда ва бугун тўлиқ вазифаларига қайтиши кутилмоқда”, — дейилади 5 январдаги хабарда.

2022 йил август ойида Остин коронавирус билан касалланган эди. У COVID-19 учун тест натижалари мусбат чиққани ҳақида хабар берган ва беш кун давомида уйда қолишини қўшимча қилган.

70 ёшли Остин 2021 йилнинг январида Пентагон раҳбари лавозимини эгаллаган эди. У мамлакат ҳарбий вазирлигини бошқарган биринчи афроамерикалик бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон раҳбари Ллойд Остин касалхонага ётқизилди