Фото: Pixabay
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп бўлажак президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Америка тарихидаги энг йирик депортацияни амалга оширишга ваъда берди. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида гапирди.
“Мамлакатимиз тарихидаги энг катта депортация ҳаракатини амалга оширамиз”, — деди Трамп.
Собиқ президентнинг таъкидлашича, ҳозирда Қўшма Штатларда миллионлаб ноқонуний муҳожирлар бор.
“Нью-Йоркда оддий талабаларни бир четга суриб ташлаб, уларнинг ўрнига муҳожирларни қўйишаётганини кўрдингизми?... Биз ҳаммани келган жойига қайтарамиз”, — деб таъкидлади Трамп.
Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон Жо Байден президент бўлган даврда Америка чегарасини 7 миллиондан ортиқ одам ноқонуний кесиб ўтганини айтганди.
Fox News телеканали АҚШ божхона ва чегара хизматидаги манбаларга таяниб, 2023 йил декабрида Мексикадан АҚШга кирган ноқонуний мигрантлар сони 302 минг кишидан ошиб, мутлақ тарихий рекорд ўрнатганини хабар қилди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”