23:54 / 25.01.2024
380

АҚШ сенатори: “Мен невараларим жанг қилишини хоҳламайман”

АҚШ сенатори: “Мен невараларим жанг қилишини хоҳламайман”

Фото: Google Images

АҚШ Демократик партияси вакили, сенатор Жин Шагин конгрессменларни Украинага 61 миллиард доллар миқдорида қўшимча молиялаштириш учун овоз беришга чақирди.

“Америка овози”нинг ёзишича, сенатор Нью-Ҳемпширда украиналик қочқинлар билан учрашувда бу ҳақида гапирган. Улар унга уруш даҳшатлари ҳақида, хусусан, Мариуполни Россия томонидан қамал қилингандаги ҳолат ҳақида айтиб беришган.

Шагиннинг таъкидлашича, агар Киевга ўз вақтида ёрдам берилмаса, Қўшма Штатлар кейинчалик Россия Федерацияси ва бутун дунёдаги бошқа диктатор режимларга қарши курашишга мажбур бўлади.

Сенаторнинг айтишича, Владимир Путин нафақат Украинага қарши уруш олиб бормоқда, балки “бутун дунёдаги демократия пойдеворини нишонга олмоқда”.

Менинг тўртта набирам бор ва мен уларни икки, уч ёки беш йилдан кейин Европа ёки Осиёда жанг қилишга мажбур қилишларини хоҳламайман, чунки биз Украинани қўллаб-қувватлашимиз керак бўлган чораларни кўрмаяпмиз. Бизнинг ҳаракатларимиз ҳозир жуда муҳим. Шунинг учун биз молиявий ёрдам ажратиш бўйича қарорни тезроқ тасдиқлашимиз керак”, — деди Шагин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё