date
views 212

АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиб кетиши мумкин

АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиб кетиши мумкин

Фото: Getty Images

АҚШ ва Ироқ яқин орада америкалик ҳарбийларининг мамлакатдаги келажаги бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, CNN хабар берди.

Қўшма Штатлар Ироқдаги шароитларга, жумладан, ИШИДнинг мағлубиятига, ҳукумат ва Ироқ хавфсизлик кучларининг барқарорлигига асосланган графикни афзал кўради”, — дейди АҚШ расмийлари.

Шу билан бирга, Ироқ ҳукуматининг баъзи расмийлари мамлакат ичидаги барқарорлик ёки хавфсизлик ҳолатидан қатъи назар, АҚШ қўшинларини олиб чиқиш санасини белгиловчи графикни хоҳлайди. Минтақавий беқарорлик кенгайган шароитда АҚШ ҳарбийларининг мавжудлиги масаласи долзарб бўлиб қолди. Ироқда АҚШ қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиш тўғрисидаги оммавий чақириқлар ҳам кучаймоқда.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш 2023 йил октябрь ойида бошланганидан бери АҚШ қўшинлари Ироқда камида 58 марта, Сурияда эса 83 марта ракета ва дронлар ҳужумига учради.

Ироқда 2500 га яқин америкалик аскар бор, улар 2021 йил декабрь ойида АҚШ ҳарбийлари мамлакатдаги ҳарбий миссиясини якунлаганини эълон қилганидан бери у ерда маслаҳатчи бўлиб хизмат қилмоқда ва ёрдам кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиб кетиши мумкин